Клуб

Учинчи баҳсда ҳам ғалаба!

Бугун АГМК жамоамиз Бирлашган Араб Амирликларида давом этаётган ўқув-машғулот йиғини доирасида учинчи назорат ўйинини Шаржа шаҳрининг "Шаржа" жамоасига қарши ўтказди. Ҳамюртимиз Отабек Шукуров тўп сурадиган жамоага қарши учрашувда АГМК 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ғалаба келтирган голга Миржамол Қосимов муаллифлик қилди.