Клуб

Ҳаким Фузайлов: АГМКда ўзгаришлар жуда катта

Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқичи АГМК - "Истиқлол" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Ҳаким Фузайлов ва жамоа сардори Фатҳулло Фатҳуллоев иштирок этди.

"Аввало яхши қабул учун раҳмат айтаман. Барчаси ажойиб, машғулот майдони тақдим этишди. Олмалиқ шаҳри клубини олдиндан биламан, бироқ билишимча жамоа таркиби тубдан янгиланган. Шунга қарамай қизиқарли футбол кўрамиз деб ўйлайман", - дейди Ҳаким Фузайлов.


"Бизни Ўзбекистонда яхши кутиб олишди. Барча йигитлар эртанги баҳсга тайёр. Ғалаба қозонишга умид қиламиз", - дейди Фатхулло Фатхуллоев.

- Жамоадаги селекция ишларидан кўнглингиз тўлдими?
- Ҳозирда жамоада бор йигитлардан кўнглим тўлган. Аммо селекция ишлари давом этмоқда. Исталган мураббийга футболчи етишмаслиги одатий ҳол.

- Сиз "Локомотив" клубидаги фаолиятнгиз орқали Ўзбекистон чемпионати билан танишсиз. АГМКнинг кучини қандай баҳолайсиз?
- Албатта бу юртда ишлаганман. Аммо бунга анча йиллар бўлди. АГМК клубида ўзгаришлар жуда катта бўлди. Уларнинг таркибида жуда кучли футболчилар бор. Қизиқарли ўйин бўлишини кутаяпман.

- Осиё чемпионлар лигасида плей-офф баҳслари бир ўйиндан иборатлигига муносабатингиз қандай?
- "Локомотив" билан бундай ҳолатни бошдан кечирганман. Аммо футбол шундай ўйинки, қаерда ўйнашнинг фарқи йўқ. Фақатгина бунинг битта камчилиги бор. Футбол мухлислар учун, аммо эртага бизнинг мухлислар ўйинни телевизор орқали кўришга мажбурлар. ОФК шу томонини ўйлаб кўрмаган дейиш мумкин холос.