Клуб

АГМК Ар-Риёдга жўнаб кетди

Бугун эрта тонгда АГМК жамоамиз Тошкент-Дубай-Ар-Риёд йўналишида Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

19 февраль куни жамоамиз Ар-Риёд шаҳрининг "Ал-Насср" жамоасига қарши ОЧЛ-2019 плей-офф босқичи учрашувини ўтказади. Гуруҳ бочқичига йўлланма берувчи мазкур баҳсда АГМК ўз олдига фақат ғалаба қозонишни мақсад этиб қўйган.