Клуб

Миржалол Қосимов: Эртага осон ўйин бўлмайди

Бугун Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви олдидан "Самарқанд Дарвоза" кўнгилочар мажмуасида ташкил этилган матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи ва футболчилар иштирок этишди. 

Миржалол Қосимов: "Эртага бизни жуда қизиқарли учрашув кутмоқда. Фурсатдан фойдаланиб барчани эртанги Суперкубок баҳсига таклиф этамиз. Чунки айнан мухлислар тўла стадионда ўйнаш футболчиларга ҳам ўзгача руҳ ва кайфият улашади".

- Жамоа яқинда ОЧЛ доирасида "Ал Насср"дан йирик мағлубиятга учради. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, эртанги ўйин олдидан жамоанинг руҳий ва жисмоний ҳолати қай даражада?

- Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён ва шуниси билан ҳам футбол қизиқарли спорт тури ҳисобланади. Мен футболчиларга ишонаман, эртага улар бир жамоа сифатида бирлашиб, мухлисларимиз учун керакли натижага эришамиз деган умиддаман.

- "Локомотив" жамоасининг қайси чизиғи сизни кўпроқ чўчитмоқда?
- Чўчийдиган жойим йўқ. "Локомотив" кучли ва ҳурматга лойиқ жамоа. Эртага осон ўйин бўлмайди. Лекин мен ўз жамоамга ишонаман.

- АГМК Суперкубокка қадар иккита расмий баҳсда майдонга тушди ва маълум ўйин амалиётига эга бўлди. "Локо"да эса ўйин амалиёти йўқ. Бу жиҳат жамоага қандайдир устунлик берадими?
- Қайсидир маънода устунлик бериши мумкин. Лекин биз ҳам узоқ парвоздан келдик. Шунингдек, Суперкубок бир ўйиндан иборат баҳс. Бундай учрашувларда исталган натижа қайд этилиши мумкин. "Локомотив" кучли ва таркибида маҳоратли футболчиларга эга жамоа. Уларга бу нарса катта таъсир қилади деб ўйламайман.

- АГМК кубокдаги бир ўйинлик баҳсларда "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Истиқлол"ни мағлуб этди. "Ал Насср"дан эса мағлубият қабул қилинди. Эртанги баҳсда таркиб ва ўйин услубини танлашда мазкур ўйинлар ҳам сизга хулоса чиқаришда ёрдам берадими?

- Мен қўл ҳозирги қўл остимдаги футболчилар хизматидан фойдаланаман.