Клуб

Ўйин қоидалари бўйича семинар

Бугун жамоамиз истиқомат қилаётган меҳмонхона анжуманлар залида АГМК футболчилари ва мураббийлари иштирокида "Ўйин қоидалари"даги янгиликлар борасида амалий семинар ташкил этилди.

Семинарни ЎФА ҳакамлар қўмитаси етакчи мутахассиси, ОФК инструктори Владислав Цейтлин олиб борди. У бир соатдан ошиқ вақт давомида футболда тез-тез учраб турадиган тортишувли вазиятлар, пенальти, огоҳлантириш ёки четлатиш, ўйиндан ташқари ҳолат, симуляция каби мавзуларни видео роликлар намойиши орқали таҳлил қилиб берди. Шунингдек, футболчи ёки мураббий томонидан берилган саволларга жавоб қайтарди.