Клуб

АГМК - "БУХОРО" УЧРАШУВИГА МАРҲАМАТ!

Ҳурматли футбол ишқибозлари. Эртага АГМК футбол клуби ўз майдонида 2019 йилги футбол мавсумини Бухоронинг "Бухоро" жамоасига қарши ўйин билан бошлайди. Мазкур очилиш учрашуви байрамона ўтказилиши режалаштирмоқда. Эртага ОКМК спорт мажмуаси 16:00дан бошлаб футбол ишқибозларини ўз бағрига чорлайди. Ўйиндан аввал Олмалиқ шаҳри ва пойтахтдан ташриф буюрадиган санъат усталари ижросида концерт дастури, ўйин танаффуси вақтида "Омадли мухлис"ларга қимматбаҳо совринлар тақдим этилади.

COCA COLA SUPERLIGA-2019
1-тур
АГМК - "БУХОРО"
ОКМК спорт мажмуаси. 18:00