Клуб

Футзал: АГМК назорат баҳсида терма жамоани мағлуб этди

Назорат баҳсида жамоамиз Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасига тўртта гол уриб, ўз дарвозамиздан иккита тўп ўтказиб юборди.

АГМК бош мураббийи Александр Петров мазкур баҳсда қуйидаги таркибдан фойдаланди:

Дарвозабонлар: Рустам Умаров, Аббосбек Ўлмасбеков.

Футзалчилар: Машраб Одилов, Ихтиёр Ропиев, Илҳомжон Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Дилшод Раҳматов, Даврон Валижонов, Алан Аминов, Акбар Усмонов, Темур Бердиев, Даврон Чориев, Исломбек Бийтўраев, Анасхон Раҳматов.

Жамоамиз томонидан киритилган голларга Ихтиёр Ропиев (2та), Илҳом Ҳамроев ва Даврон Чориев муаллифлик қилишди.

Эслатиб ўтамиз, АГМК футзал жамоаси 5 август куни Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрига жўнаб кетади. Мазкур мусобақада жамоамиз "B" гуруҳида "Таи Сон Нам" (Вьетнам), "Нафт Ал Васат" (Ироқ) ва "Ар Райан" (Қатар) клублари билан тўқнаш келади.