"Пахтакор" билан иккита назорат учрашуви ўтказилди

Бу галги рақиб чемпионат пешқадами бўлиб турган Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси бўлди.

Келишувга кўра, жамоалар иккита ўйин, яъни 60 дақиқадан ўйнашди. Табиийки бир бўлим 30 дақиқадан иборат бўлди.

Биринчи назорат учрашувида "Пахтакор" (4:0) ғалаба қозонган бўлса, иккинчи беллашувда ҳисоб очилмади.

Мазкур назорат ўйинларидан кўзланган мақсад айни пайтда чемпионатнинг иккинчи қисмига тараддуд кўраётган жамоамизнинг ҳолати, ўйин амалиёти ва янги келган футболчиларнинг имкониятларини чамалаб олишдан иборат бўлди. Ҳар куни икки маҳалдан машғулот ўтаётган футболчиларнинг жисмоний ҳолатини чемпионат ўйинлари бошлангунга қадар бир маромга келтириш кўзда тутилган.


Назорат учрашуви

"Пахтакор" — АГМК 4:0

18 июль, 20:00. «Пахтакор» стадиони.

Голлар: Игорь Сергеев (2, 29-пенальтидан), Жалолиддин Машарипов (38), Марко Симич (45).

"Пахтакор" (4-2-3-1) — Элдор Суюнов, Фарруҳ Сайфиев, Марко Симич, Шерзод Аъзамов, Хожиакбар Алижонов, Одилжон Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Марат Бикмаев, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Игорь Сергеев.

АГМК (4-3-3) — Суҳроб Султонов - Акмал Шораҳмедов, Игорь Зонич, Владислав Касминин (Шерзод Файзиев), Санъат Шихов — Эркин Байдуллаев, Миржамол Қосимов, Жасур Умаров - Мурод Тошматов, Зафар Полвонов, Элгужа Григалашвили.


Иккинчи назорат учрашуви

"Пахтакор" — АГМК 0:0

18 июль, 21:00. «Пахтакор» стадиони.

"Пахтакор" (4-2-3-1) - Санжар Қувватов, Иброҳим Йўлдошев, Егор Кримец, Бобур Асқаров, Салимов, Садриддин Абдуллаев, Владимир Козак, Достон Ҳамдамов, Руслан Розиев, Гиди Канюк, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев.

АГМК (4-3-3) - Акбар Тўраев - Мирғиёс Сулаймонов (Шерзод Файзиев), Бобур Юлдашев, Владислав Касминин, Сардор Рахмонов (Сайдулло Раҳматов) - Дилшод Жўраев, ҒуломҲайдар Ғуломов, Камрон Саидазимов (Шаҳзод Нурматов) - Шоҳназар Норбеков, Жасур Ҳакимов, Зоҳир Пиримов.

Мавзуга оид бошқа хабарлар