Янги мавсумда "Puma" тўпларида рақиб дарвозаси нишонга пойланади

Суперлиганинг янги мавсумидан эътиборан жамоалар "Puma" бренди остидаги тўплардан фойдаланишади.

Мазкур бренд остидаги ўзгача дизайндаги тўпда илк машғулотни ўтказган жамоамиз аъзоларига бу копток илиқ таассурот қолдирди. Хусусан жамоамиз сардори, ўнг қанот ҳимоячимиз Акмал Шораҳмедов бу тўпга шундай таъриф берди:

— "Жуда қулай, юмшоқ ва ҳар тарафлама ўйнашга мослашган ёқимли тўп. Тўпни қабул қилиш, узатмани амалга ошириш ёки бош билан ўйнашда ҳам енгиллик ҳис қилдим. Қисқа қилиб айтганда, футболчи сифатида мазкур иш анжоми менга ёқди. Рости, аввалги мавсумларда фойдаланилган тўплари нисбатан қаттиқ, бош билан ўйнаганда ноқулай эди. Шахсан менга копток ёқди", - дея Акмал Шораҳмедов "Puma" тўпларини сифати ва қулайлигини эътироф этди.

Мавзуга оид бошқа хабарлар