Дербини Зокир Қодиров бошқаради

АГМК — "Металлург" ўртасидаги Суперлига 1-тур учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳи эълон қилинди.

Унга кўра, жамоамизнинг янги мавсумдаги дастлабки ўйинини Зокир Қодиров бошқаради. Унга қанотларда Тимур Гайнулин ҳамда Александр Сидоров кўмаклашади. Захира ҳаками сифатида Аскер Нажафалиев ишлайди. Ўйин назоратчиси Арслон Ҳотамов. Учрашув комиссари эса Александр Давиденко бўлади.

Мазкур баҳс Зокир Қодировнинг АГМК иштирокидаги чемпионат доирасида 13-учрашувига айланади. Зокир Қодиров бошқарувидаги АГМК ўйинлари статистикасига эътибор берсак, рақамлар шуни кўрсатмоқда: 4 ғалаба, 2 дуранг ва 6 мағлубият. Эътиборлиси, Зокир Қодиров 1,5 йиллик танаффусдан сўнг ниҳоят жамоамиз иштирокидаги баҳсда ишлайди. Ўтган йилги мавсумда Зокир Қодиров АГМК учрашувида ишламагани факт. Қодиров сўнгги бор 2018 йилги мавсумда АГМК - "Насаф" (0:2) учрашувида ишлаган ва ўшанда баҳс жамоамиз учун омадсиз тугаганди.

Қизиқарли тарафи шундаки, Зокир Қодировнинг АГМК иштирокидаги илк ўйини айнан "Металлург"га қарши беллашувга тўғри келган. Яъни, Қодиров бундан 8 йил аввалги Тошкент дербисида ҳам ишлаган ва ўшанда жамоамиз Олмалиқда бекободликларни (3:2) мағлуб этишни уддалаган. Зокир Қодиров учун мазкур учрашув АГМК - "Металлург" қарама-қаршилигидаги иккинчи тўқнашувга айланади.


Суперлига, 1-тур.

29 февраль, шанба.

АГМК – “Металлург”

Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Тимур Гайнуллин, Александр Сидоров, Аскер Нажафалиев

Назоратчи: Арслон Ҳотамов

Комиссар: Александр Давиденко

Мавзуга оид бошқа хабарлар