Миржалол Қосимов: "Ҳисобни очгандан кейин натижани ушлаб қолиш эмас, яна гол уришга ҳаракат қилиш керак"

"Авваламбор 2020 йилги Ўзбекистон чемпионатининг бошлангани билан табриклайман. "Металлург"га қарши қийин ўйин бўлди, менимча учрашув аввалида ёмон таассурот қолдирмадик. Бир нечта вазиятлар бўлди ва гол урдик. "Металлург" қарши ҳужумда тўп киритиб ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи таймда ҳеч қайси жамоа ютқазишни хоҳламади, жанговор ўйин бўлди. Биринчи ўйинда қандайдир ҳаяжон ҳам бўлди. Ўз уйимизда ғалаба қозонишимиз керак эди, бироқ ҳақли равишда дуранг қайд этилди.

Ҳисобни очганимиздан кейин натижани ушлаб қолиш эмас, яна гол уришга ҳаракат қилиш керак. Футболда озгина хотиржамликка берилсанг бу катта хато бўлади. Футбол мана шуниси билан қизиқ.


Майдонга тушгандан кейин гол уришга ҳаракат қилинади, аммо рақиб ҳақида ҳам унутиб қўймаслик керак. 120 дақиқа давомида умуман гол урилмаслиги мумкин. Албатта ғалаба қозонишни истаймиз, аммо доим ҳам ўйлаганингиз амалга ошавермайди.

Бир қатор футболчилар кичик жароҳатлар олишди. Футбол тўқнашувларга бой спорт тури. Эртага улар тиббий кўрикдан ўтишади ва жароҳатлари қанчалик жиддий эканини биламиз", - дейди Миржалол Қосимов.

Мавзуга оид бошқа хабарлар