Бошқа янгиликлар

Виктор Кумиков: Ҳаққоний ғалаба қозондик.

Металлург - АГМК жамоалари учрашувидан кейин матбуот анжумани ўтказилди. Унинг биринчи қисмида жамоамиз устози Виктор Кумиков иштирок этди.
- Бугун муросасиз тўқнашувнинг шоҳиди бўлдик. Шогирдларимда иштиёқ юқори бўлганлиги боис зафар қучдик. Жамоаларнинг чиройли, сифатли ўйин кўрсатишига табиат инжиқлиги ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Ҳар битта ўйинда очко жуда ҳам зарур. Ўйинда қайд этилган натижа ҳаққоний бўлди деб ўйлайман, дейди Виктор Балютович.