Бошқа янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов АГМК билан хайрлашди

Жамоа раҳбарияти, ўтказилган музокаралардан сўнг, 2018 йилги мавсумда АГМК бош мураббийи бўлган Бахтиёр Ашурматов билан дўстона хайрлашди. 

Бахтиёр Аъзамович Олмалиқ шаҳри клуби тарихида мамлакат кубогини қўлга киритган мураббий сифатида жой олади. АГМК жамоасининг барча ходимлари, футболчилар ва раҳбарият Ашурматовга жамоадаги фаолияти учун ўз миннатдорчилигини билдиради ва унинг келажакдаги мураббийлик фаолиятига омад тилайди.