Бошқа янгиликлар

Мавсум тайёргарлиги бошланди

Бугун АГМК жамоаси Тошкентдаги "Residence Park" (собиқ "Туркистон") меҳмонхонасида тўпланди. 

Жамоа декабрь ойида ўтказиладиган ўқув-йиғини давомида шу жойда истиқомат қилади. Кечки пайт жамоа футболчилари янги мавсум тайёргарлиги босқичи илк машғулотида иштирок этишди. Машғулотлар Мухтор Қурбонов ва Аъзам Шерғозиев мураббийлиги остида ўтди. Яқин кунлар ичида АГМКни 2019 йилда бошқариши мумкин бўлган мураббий масаласи ҳал бўлади.