Бошқа янгиликлар

Осиё Чемпионлар лигаси учун аккредитация жараёни бошланди

Хабарингиз бор, 12 февраль куни АГМК ўз тарихида илк маротаба Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этади. Мазкур баҳс Олмалиқ шаҳрида, ОКМК спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Айни дамда стадионда кенг кўламли таъмирлаш ва қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, ОАВ ходимлари учун 70 ўринли барча шароитга эга махсус жой ҳозирланмоқда. АГМК матбуот хизмати, жамоанинг 12 февраль куни Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоасига қарши ўйинни ёритиб боришни мақсад қилган ОАВ ходимлари учун аккредитациядан ўтказиш жараёни бошланганлигини маълум қилади. Учрашувни бевосита стадиондан ёритишни мақсад қилган ОАВ вакилларидан pfcolmaliq@mail.ru ёки shb1976@mail.ru электрон почтасига АГМК бош директори номига хат, ОАВ вакилининг паспорт нусхаси, 3х4 суратини электрон тарзда жўнатишларини сўраймиз. Аккредитация жараёни 8 февралга қадар давом этади.