Бошка янгиликлар

"Ал-Дафра" ҳам мағлуб этилди

АГМК жамоамиз Дубайда давом этаётган ўқув-машғулот йиғини давомидаги иккинчи назорат учрашувини ўтказди. 
БАА чемпионатида 10-поғонада бораётган "Ал-Дафра"га қарши баҳсда Миржалол Қосимов шогирдлари йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. Ҳар бир таймда урилган иккитадан голга рақиб бир гол билан жавоб қайтарди. АГМК голларига Зафар Полвонов, Санъат Шихов, Ойбек Қиличев ва Шахбоз Умаровлар муаллифлик қилишди.