Бошқа янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Рақиб ҳақли равишда ғалаба қозонди"

"Ал Насср" - АГМК (4:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашди.

"Рақиб кучли жамоа, юқори тезликда ҳаракат қилди. Иккинчи таймда стандарт вазиятдан кейин ҳисобни очишди. Бизнинг жамоа ҳали мавсумга жисмонан тайёр эмас. "Ал Насср" ҳақли равишда гуруҳ босқичига чиқди", - дейди Миржалол Қосимов.  

- Биринчи таймда ҳимояда яхши ўйнадинглар. Иккинчи таймда жамоаингиз сустроқ ҳаракат қилгандек бўлди.

- Ҳар доим ҳам ўйиндан олдинги режаларимиз амалга ошавермайди. Қолаверса ҳали йигитлар жисмонан тайёр эмас. Ҳали Ўзбекистонда чемпионат бошланмаган. Шу боис бугун иккинчи рақамли жамоа бўлиб, қарши ҳужумда ўйнашни режалаштиргандик. Барчаси режа бўйича кетаётганди, аммо стандарт вазиятдан кейин гол ўтказиб юбордик. Кейин эса йўқотадиган нарсамиз қолмаганди, чунки 0:2 ҳисобида ютқазамизми ёки 0:3 фарқи йўқ эди. Бир нечта имкониятларимиз бўлди, аммо гол ура олмадик.