Бошқа янгиликлар

Суперкубок Тошкентда қолди

Бугун АГМК жамоаси ўз тарихида илк маротаба Ўзбекистон Суперкубоги соҳибини аниқлаб берувчи учрашувда Тошкентнинг "Локомотив" жамоасига қарши майдонга тушди.

Амалдаги чемпионга қарши баҳс Тошкентдаги "Пахтакор" марказий стадионида бўлиб ўтди. Икки кун аввал Ар-Риёдда қийин учрашув ўтказиб қайтган жамоамиз футболчиларида чарчоқ аломатлари кўзга ташланиб қолди. Биринчи тайм мухлислар учун зерикарли ўтди дейиш мумкин. Иккинчи таймда эса жамоамиз фаолликни оширишга уринди. Афсуски, бу вақтга келиб рақиб икки марта дарвозани ишғол этишга улгурганди. 12-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов ва 74-дақиқада собиқ АГМК аъзоси Йован Жокич гол уришга муваффақ бўлди. Зафар Полвонов томонидан урилган гол ҳисобни қисқаришига етди.
Учрашув 2:1 ҳисобида темирйўлчилар ғалабаси билан якун топди. Суперкубок Тошкентда қоладиган бўлди.

Ўзбекистон Суперкубоги-2019.
"Локомотив" - АГМК 2:1
23 февраль 2019. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 18171 томошабин. 
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Санжар Шоюсупов, Андрей Цапенко, Жасур Мухторов.
Назоратчи: Бахтиёр Намозов.
ПФЛ комиссари: Эркин Бахтиёров.

Голлар: Абдуҳолиқов (12), Жокич (74) - Полвонов (77)

"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Анзур Исмоилов, 8.Жамшид Искандеров (7.Азиз Ҳайдаров, 74), 10.Сардор Мирзаев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов (9.Филип Раевац, 86), 17.Ҳусниддин Ғофуров, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Йован Жокич, 24.Даврон Ҳошимов, 33.Олег Зотеев (88.Игорь Йелич, 68), 77.Диёр Туропов
Захира: 12.Маъмур Икромов, 7.Азизбек Ҳайдаров, 9.Филип Райевац, 19.Авазбек Ўлмасалиев, 70.Алишер Шоғуломов, 71.Арслонмурод Омонов, 88.Игорь Йелич.

АГМК: 32.Суҳробжон Султонов, 4.Миржамол Қосимов (15.Жасур Ҳакимов, 62), 5.Дилшод Жўраев, 8.Санъат Шихов (36.Шаҳбоз Умаров, 79), 9.Зафар Полвонов, 19.Жасур Ҳасанов, 22.Миролюб Костич (6.Марко Зочевич, 39), 23.Акмал Шораҳмедов, 31.Сайдулло Раҳматов, 33.Сардор Раҳмонов, 44.Бобур Юлдошев.
Захира: 45.Акбар Тўраев, 6.Марко Зочевич, 11.Зоҳир Пиримов, 15.Жасур Ҳакимов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 21.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 36.Шаҳбоз Умаров.