Бошқа янгиликлар

АГМК футболчилари жисмоний тест топширишди

Бугун куннинг иккинчи ярмида футболчилар табиий майдонда ЎФА мутахассислари томонидан қабул қилинаётган жисмоний тестларни топширишди.

Тўрт йўналишда футболчилар жисмоний тестларни топширишди. Дастлаб футболчилар турган жойидан узунликка сакраш машқларини бажаришган бўлса, кейин 30 метрга югуриш тестлари томширилди. Навбат 7х50 югуриш машқига келди. Бунда ҳам футболчиларимиз ҳар томонлама тайёр эканликларини намойиш этишди. Сўнгги тест Yo Yo дея номланиб, бунда футболчилар маълум бир вақт давомида талаб қилинган масофани югуришлари талаб этиларди. Бу гал Yo Yo тести профессионал футболчилардан талаб қилинадиган шартларни бажаришга қаратилди.

Умумий хулоса қиладиган бўлсак, мавсумга анча эрта ҳозирликни бошлаб юборган жамоамиз футболчилари жорий Суперлига баҳсларига жисмонан тўлиқ тайёр эканликларини тест давомида кўрсатиб беришди.