Бошқа янгиликлар

Ёш мухлислар билан учрашув

Бугун 3 апрель куни «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Кончилик ва Кон-металлургия касб-ҳунар коллежларида АГМК футбол клуби раҳбарияти ва футболчилари билан ёш футбол мухлислари ўртасида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда жамоа бош директори Мухтор Қурбонов, жамоа футболчилари - Жасур Ҳасанов, Зоҳир Пиримов, Зафар Полвонов ва Акмал Шораҳмедовлар иштирок этишди.

Ҳар икки тадбир аввалидажамоамиз бош директори Мухторов Қурбонов ва Кончилик касб-ҳунар коллежи директори Баҳодир Дўсимбетов, Кон-металлургия касб-ҳунар коллежи директори Мансур Сатторовлар ўртасида меморандум имзоланди. Унга кўра, футбол жамоаси ва ҳар икки ўқув юрти ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади.

Учрашув давомида ёш мухлислар футбол соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлишди. Мухлисларни стадионга қайтариш учун амалга оширилаётган ишлар, жорий йил якунига қадарАГМК футбол клубининг Олмалиқ шаҳрида ўз қароргоҳи ва академияси ишга туширилишиайтиб ўтилди.

Қизғин савол-жавобларга бой бўлган учрашувда энг яхши савол эгалари ва зукко ёш мухлислар жамоа раҳбариятининг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Мазкур икки ўқув юртида 3000 нафар талаба таҳсил олади. Учрашув давомида ҳар икки коллеж талабалари АГМКнинг ўз майдонидаги учрашувларни бевосита стадионда кузатиб боришларини таъкидлашди.