Бошқа янгиликлар

АГМК U-15 хотира турнири ғолиби!

Жорий йилнинг 8-12 апрель кунлари Тошкент шаҳри Бектемир туманида таниқли болалар футболи мураббийи Эдуард Каграмонов хотира турнирида АГМК ёшлар жамоаси ҳам иштирок этди.
Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур мусобақада АГМК ёшлари доимо иштирок этиб келади. Бу галги иштирок ёш футболчилар учун муваффақиятли келди. Мусобақада 6 жамоа иштирок этди. АГМК 5 ўйинда 3 ғалаба ва икки дуранг қайд этиб бош соврин эгасига айланди.