Бошқа янгиликлар

ОКМК спорт мажмуасида катта байрам ва футбол

Бугун “ОКМК” спорт мажмуасида катта гала-концерт ва футбол учрашуви бўлиб ўтди.
Байрам тадбирида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан меҳмонлар иштирок этишди. Байрамни Тошкент вилояти ҳокими Ғ.Ибрагимов табрик сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг, стадионда концерт дастури бошланди. Дастлаб олмалиқлик ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. Катта мусобақаларда зафар қучган АГМК қарамоғидаги спорт жамоалари (гандбол, волейбол, баскетбол ва ҳк)нинг саф тортиб ўтишлари ҳам ўзгача бўлди. Шундан сўнг элимиз ардоғидаги таниқли санъаткор ва ҳофизлар ўз қўшиқлари билан барчани мафтун этди. 
Бу байрам тадбири Олмалиқ кон-металлургия комбинати ҳамкорлигида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Маданият вазирлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилиб, гала-концертдан тушган маблағ Бўка туманида муҳтарам Президентимизнинг бешта ташаббуси ижроси амалга оширилаётган ободонлаштириш, бунёдкорлик ишларига ўтказилади. Яқин кунларда Бўкада барча ҳавас қиладиган даражада сифатли маданият уйлари, кутубхоналар, спорт иншоотлари фаолият юрита бошлайди.
Байрам тадбири АГМК ва Бекободнинг "Металлург" жамоалари ўртасида ташкил этилган ўртоқлик ўйинига уланиб кетди.
Футбол баҳсида АГМК 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.