Бошқа янгиликлар

АГМК тўрт нафар футболчи билан шартнома имзолади

Ўтган икки мавсумни жамоамизда ўтказган, жорий йил аввалида фаолиятини Қозоғистоннинг "Окжетпес" клубида давом эттирган марказий ҳимоячи Владислав Касминин АГМК билан ярим йиллик шартномага имзо чекди.

АГМК билан Ўзбекистон Кубогида зафар қучган ва ўтган мавсум плей-офф доирасидаги Суперлигага ўтиш ўйинида жамоамизни элитада сақлаб қолувчи голга муаллифлик қилган Владислав Касмининга хуш келибсан деймиз!

АГМК жамоаси ёзги трансфер ойнасида биргина трансфер билан чекланиб қолгани йўқ. Тажрибали таянч ярим ҳимоячи, "Насаф" ҳамда "Қизилқум"даги фаолияти орқали кўпчиликка маълум ва машҳур бўлган Эркин Байдуллаев билан клубимиз йил охирига қадар шартнома имзолади.

Янги кўзланаётган марраларга эришишда Байдуллаев АГМК жамоаси учун жон куйдириб хизмат қилишига ишонган ҳолда Эркин Байдуллаевга хуш келибсан деймиз!

Ўтган мавсумдан эътиборан фаолиятини Ўзбекистон чемпионатида давом эттирган ва "Қизилқум"да ўйнаган грузиялик иқтидор соҳиби Элгужа Григалашвили билан ҳам клубимиз шартнома имзолади. Иқтидорли ҳужумкор вингер эндиликда жамоамиз шарафини ҳимоя қилади.

Мавсумнинг иккинчи қисмидан бошлаб Григалашвили жамоамиз учун қатор голлар муаллифига айланишини тилаймиз!  АГМК оиласига хуш келибсан, Элгужа!

АГМК клуби Элгужа Григалашвили ва Эркин Байдуллаевнинг трансфер ҳуқуқини "Қизилқум"дан сотиб олди.

Фаолияти давомида Сербия, Черногория ва Малайзияда ўйнаган черногориялик марказий ҳимоячи Игорь Зонич билан клубимиз йил сўнггига қадар шартнома имзолади. Маҳоратли ҳимоячи эндиликда фаолиятини АГМК жамоаси билан боғлади.

Игорь Зонич ҳимоя қурғонимиз мустаҳкамланишида ўз ҳиссасини қўшишига ишонган ҳолда АГМК жамоасига хуш келибсан деймиз!


Давралар оралиғида таркибимизда руй берган ўзгаришлар ҳақида гапирадиган бўлсак, клубни икки легионер Миролюб Костич, Марко Зочевич ҳамда маҳаллий футболчилардан Жасур Ҳасанов, Шоҳназар Норбеков ва Шерзод Файзиев жамоани тарк этишди. Шу ўринда уларнинг жамоамиз учун қилган меҳнатларига раҳмат айтган ҳолда кейинги фаолиятларида омад тилаймиз.

Жамоага эса икки нафар марказий ҳимоячи, легионерлар Владислав Касминин ва Игорь Зонич, шунингдек тажрибали таянч ярим ҳимоячи Эркин Байдуллаев ва грузиялик ҳужумкор вингер Элгужа Григалашвили келиб қўшилди. Мазкур футболчилар мавсумнинг иккинчи қисмида ва келажакда жамоамиз ютуқларида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшган ҳолда янги марраларни биргаликда забт этишимизга ишонамиз.


АГМК жамоасига келган футболчилар ҳақида:

Игорь Зонич
Туғилган санаси: 16.10.1991
Позицияси: марказий ҳимоячи
Миллати: Черногория
Бўйи: 186
Оёғи: ўнг
Ўйнаган жамоалари: "Банат Зренянин", "Телеоптик Земун", "Младост Лучани", "Напредак", "Безания", "Сутеска", "Рад Београд", "Теренггану", АГМК

Владислав Касминин
Туғилган санаси: 17.01.1990
Позицияси: марказий ҳимоячи
Миллати: Беларусь
Бўйи: 196
Оёғи: ўнг
Ўйнаган жамоалари: "Нафтан", "Полоцк", "Волна", "Гранит", "Витебск", "Неман", АГМК, "Окжетпес", АГМК


Элгужа Григалашвили
Туғилган санаси: 30.12.1989
Позицияси: ҳужумкор вингер
Миллати: Грузин
Бўйи: 178
Оёғи: ўнг
Ўйнаган жамоалари: "Динамо" Тбилиси, "Динамо" Батуми, "Мерани", "Чихура", "Отеллос", "Пафос", "Этникос", "Қизилқум", АГМК


Эркин Байдуллаев
Туғилган санаси: 04.10.1984
Позицияси: таянч ярим ҳимоячи
Миллати: Ўзбек
Бўйи: 180
Оёғи: ўнг
Ўйнаган жамоалари: "Сўғдиёна", "Локомотив", "Бунёдкор", "Динамо", "Насаф", "Қизилқум", АГМК