Coca Cola Суперлига

Мавсумни дуранг билан бошладик

Бугун Олмалиқ шаҳрида COCA COLA Суперлигасининг 2019 йилги мавсуми старт олди. Жамоамиз илк турда "Бухоро" жамоасига қарши майдонга тушди.

АГМК собиқ мураббийи Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги бухороликларга қарши учрашув аввалида мавсумнинг очилиш маросими ўтказилди. Дастлаб маҳаллий санъаткорлар иштирокида бошланган концерт дастури, жонли овоз соҳиби, ўзбек эстрадаси юлдузи Жаҳонгир Отажонов стадионга ташриф буюрган мухлисларга ўз қўшиқларини тақдим этди.
Жамоалар ПФЛ гимни садолари остида майдонга чиқиб келишгач, табрик сўзи ОКМК АЖ бошқарув раиси, АГМК футбол клуби президенти Абдулла Холмуродович Хурсановга берилди. Абдулла Холмуродович стадионга ташриф буюрган мухлисларни, футболчиларни янги мавсум бошланаётгани билан табриклаб, бу мавсумда жамоамиздан чиройли ва шиддатли ўйинлар кутиб қолишини таъкидлаб ўтди. Ва ҳар икки жамоага мавсумда омад тилади. Шундан сўнг, Ўзбекистон давлат мадҳияси янграб 2019 йилги мавсум расман очилди.

Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсак, ҳар икки жамоа бу баҳсда ғалабани кўзлаб майдонга тушганлигини илк дақиқалардан ўз ҳаракатларида акс эттира бошлади. 90 дақиқа давомида дарвозалар олдида хавфли вазиятлар етарлича содир этилган бўлсада, дарвозани ишғол қилиш ҳеч бир жамоа вакилига насиб этмади. Учрашув якунида ўз ҳаракатлари билан яққол ажралиб турган Жасур Ҳасанов ўйиннинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилди.

АГМК — БУХОРО 0:0

Олмалиқ. ОКМК стадиони. 3113 томошабин.

Ҳакамлар: Валентин Коваленко, Руслан Серазитдинов, Авазбек Абдуллаев, Жасур Мухторов.

Назоратчи: Сайфутдин Эрматов.

Комиссар: Эркин Бахтиёров.

АГМК: Суҳробжон Султонов, Дилшод Жўраев, Санъат Шихов (Шохназар Норбеков, 72), Зафар Полвонов (Жасур Ҳакимов, 77), Жасур Ҳасанов, Мирғиёс Сулаймонов, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, Сайдулло Раҳматов, Сардор Раҳмонов, Шаҳбоз Умаров (Зоҳир Пиримов, 45), Бобур Юлдашев.

Бухоро”: Хуршид Ҳоджаев, Азамат Исроилов, Миржалол Жумаев, Иван Нагаев (Фирдавс Асадов, 62), Саламат Қутибоев, Асадбек Собиржонов (Достон Ибрагимов, 87), Беҳруз Шодмонов, Роббимжон Ҳасанов, Эргаш Исмоилов (Жамолиддин Убайдуллаев, 69), Володимир Баенко, Тоҳиржон Шамситдинов. 

Огоҳлантиришлар: Ғулом-Ҳайдар Ғуломов (90+2) – Володимир Баенко (68).