Coca Cola Суперлига

Бахтиёр Ашурматов: Умид қиламанки, ўйиндан ўйинга натижаларимиз яхшиланиб боради

Coca  Cola  Суперлига 1-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган АГМК — “Бухоро” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов қуйидагича фикр билдириб ўтди: 

- Мавсумнинг илк ўйини бўлгани сабаб учрашув ҳар икки жамоа учун ҳам мураккаб кўриниш олди. Шундай бўлса ҳам йигитлар бугун муносиб ўйин намойиш эта олишди. Бунинг учун уларга мураббийлар штаби ва жамоа раҳбарияти номидан миннатдорчилик билдираман. Умид қиламанки, ўйиндан ўйинга натижаларимиз яхшиланиб, ўйинларимиз мазмунли кўриниш олиб боради. АГМК бугунга қадар 2 та халқаро учрашув ўтказишга ҳам улгурган эди. Шу сабабдан бизга бироз қийинроқ бўлганини айта оламан, - деди мураббий.