Coca Cola Суперлига

Миржалол Қосимов: Чемпионатимиз кетма-кет дуранглар билан бошланмоқда

Coca  Cola Суперлига 1-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган АГМК — “Бухоро” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Миржалол Қосимов қуйидагича фикр билдириб ўтди: 

- Барчани янги мавсум бошлангани билан табриклайман. Чемпионатимиз кетма-кет дуранглар билан бошланмоқда. Одатда баҳордаги ўйинлар айниқса курашларга бой тарзда кечади. Бугун ҳам ҳар икки жамоа қўлдан келганча яхши ўйин кўрсатишга уринди. Якунда ҳақли тарзда дуранг қайд этилди.