Coca Cola Суперлига

Навоийда "қора" анъана давом этди

Бугун АГМК Навоий шаҳрида Суперлига 2-тур баҳсида майдонга тушди.
"Қизилқум"га қарши ўтган учрашув шиддатли ва голларга бой тарзда ўтди. Афсуски, якуний ҳисоб яна жамоамиз учун манфаатли бўлмади. 
Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсак, рақиб илк дақиқадаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Никарагуалик Медина Смит гол муаллифи бўлди. Шундан сўнг, барча хавфли вазиятлар мезбонлар дарвозаси олдида юзага келди, десак хато бўлмайди. Расул Йўлдошев, Жасур Ҳасанов ва Жасурбек Ҳакимовларда дарвозани ишғол қилиш учун қулай имкониятлар юзага келди. Аммо бу вазиятлар хавфли кўриниш олгани билан эсда қолди. Ўйиннинг 44-дақиқасида "Қизилқум" футболчиси ўз жарима майдонида Мирғиёз Сулаймоновга қўполлик ишлатди. Белгиланган пенальтини Дилшод Жўраев аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди. 
Иккинчи таймда эса рақиб қарши ҳужумдаги фаоллигини оширди. Натижада Элгужа Григалашвили икки марта ҳужумни гол билан якунлашга эришди. АГМК футболчилари томонидан яратилган вазиятлар эса самарасиз якун топди.

Афсуски, Навоийда 2010 йилдан буён давом этиб келаётган "қора" анъана яна давом этди. 10 йилдан бери АГМК бу шаҳардан ғалаба билан қайта олмаяпти.

Coca  Cola  Суперлига, 2-тур

29 март, жума

“ҚИЗИЛҚУМ” – АГМК 3:1

Навоий. “Ёшлар” спорт мажмуаси.  7833 томошабин.

Ҳакамлар: Азиз Асимов, Тимур Гайнуллин, Расулжон Фозилов, Илья Илин.

Назоратчи: Сардор Нажафалиев. 

Комиссар: Сардор Қудратуллаев.

Голлар: Смит Медина Ариагнер,1 (1:0). Дилшод Жўраев, 44 (1:1пенальти). Элгужа Григалашвили, 50(2:1). Элгужа Григалашвили, 69 (3:1).

“Қизилқум”: 1.Евгений Черемисин, 4.Эркин Бойдуллаев, 10.Алишер Саноев, 14.Файзулла Қамбаров, 17.Салим Мустафоев, 18.Элдор Бойматов, 19.Миржалол Қосимов (36.Хуршиджон Олимов, 46), 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 23.Шерали Жўраев (44.Мақсуд Каримов, 83), 30.Элгужа Григалашвили, 99. Смит Медина Ариагнер (7.Муродбек Бобожонов, 87).

АГМК: 32.Суҳробжон Султонов, 4.Миржамол Қосимов, 5.Дилшод Жўраев, 15.ЖасурбекҲакимов, 17.Мурод Тошматов (11.Зоҳир Пиримов, 62), 18.Расул Йўлдошев (8.Санъат Шихов, 68), 19.Жасур Ҳасанов (9.Зафар Полвонов, 73), 20.Мирғиёз Сулайманов, 22.Миролюб Костич, 31.Сайдулло Раҳматов, 44.Бобур Юлдашов. 

Огоҳлантиришлар: Эркин Бойдуллаев (18) - Расул Йўлдошев (22), Мирғиёс Сулаймонов (65).