Coca Cola Суперлига

Миржалол Қосимов: Мағлуб бўлган бўлсакда, ёмон ўйин кўрсатмадик

Coca Cola Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган “Қизилқум” – АГМК (3:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб жамоамиз устози Миржалол ҚОСИМОВ ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

-Гарчи 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган бўлсакда, ёмон ўйин кўрсатмадик, деб ўйлайман.  Ўйинни яхши бошладик. Гол ўтказиб юборсакда, яхши имкониятларга эга бўлдик. Аммо улардан фойдалана олмадик. “Қизилқум” эса яратилган имкониятлардан самарали фойдаланди ва ғалаба қозонди. Уларни табриклайман. Биринчи голда офсайд бордек туюлди. Иккинчи голдаям йўқ жойдан қўполлик ишлатдик ва жаримадан жазоландик.  Умуман навоийликлар бугун иккинчи рақам остида ҳаракат қилишди ва қарши ҳужумлардан унумли фойдаланиб, уч очкони қўлга киритишди. “Қизилқум” легионерлари? Ҳа, улар ҳақида маълумотга эга эдик. Ўртоқлик ўйинларида Смитни кузатгандик. Григалашвили эса ўтган йилги ўйинлари билан қандай даражадаги футболчи эканлигини билгандик. Энди кейинги баҳсларда йўл қўйилган хатолар устида ишлаймиз.