Coca Cola Суперлига

Рекордлар янгиланган ўйин

Бугун АГМК жамоамиз ўз майдонида "Қўқон-1912" жамоасига қарши Суперлига 3-тур учрашувини ўтказди.
Дастлабки дақиқаларданоқ ҳужумкор ўйин намойиш этган АГМК футболчилари якунда клубнинг бир неча рекордларини янгиланишига сабаб бўлган ҳисобда рақибни мағлуб этишди.
Зафар Полвоновнинг бенефисига айланган баҳсда "Қўқон-1912" 7:1 ҳисобида доғда қолдирилди.
Бу ҳисоб клуб тарихида энг йириги бўлиб, бунгача жамоамизнинг энг йирик ғалабаси 6:1 эди.

Coca  Cola  Суперлига / 3-тур

АГМК — ҚЎҚОН-1912 7:1

Олмалиқ. ОКМК стадиони. 2152 томошабин.

Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Найим Қосимов.

Назоратчи: Арслон Хотамов.

Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

Голлар: Зафар Полвонов,10 (1:0). Дилшод Жўраев,32 (2:0). Зафар Полвонов,37 (3:0).Мурод Холмуҳаммедов,56 (3:1 пенальти).Дилшод Жўраев,73 (4:1 пенальти). Зафар Полвонов,76(5:1). Зафар Полвонов,80 (6:1).Зафар Полвонов,90+2 (7:1).

АГМК: 45.Акбар Тўраев, 4.Миржамол Қосимов, 5.Дилшод Жўраев, 9. Зафар Полвонов, 11.Зоҳир Пиримов, 17.Муроджон Тошматов (60. Камрон Сайдазимов, 46), 19.Жасур Ҳасанов (8. Санъат Шихов, 81), 22.Миролбю Костич (37.Шерзод Файзиев, 78), 23.Акмал Шораҳмедов, 31.Сайдулло Раҳматов, 44.Бобур Йўлдошев.

“Қўқон-1912”: 89.Боян Кнежевич, 8.Муҳаммаданас Ҳасанов (14. Аваз Маматхўжаев, 78), 10.Қувондиқ Рўзиев, 13.Жавоҳир Эсонқулов, 15.Ойбек Рустамов, 16.Жасур Ҳасанов (55.Милош Николич, 46), 20. Иқбол Маликжонов, 21.Тимур Усмонов (22. Шаҳбоз Эркинов, 46), 23.Александр Мерзляков, 65.Марко Милич, 70.Мурод Холмуҳаммедов.

Огоҳлантиришлар: Миржамол Қосимов (55), Камрон Сайдазимов (86) –  Иқбол Маликжонов (20). 

Четлатишлар: Иқбол Маликжонов (27, 2СК), Ойбек Рустамов (73).