Coca Cola Суперлига

Сафарда мағлубият

Бугун жамоамиз Ўзбекистон суперлигаси 4-турида Тошкентнинг "Локомотив" жамоасига қарши баҳс юритди.
Амалдаги чемпионга қарши ўйинни жамоамиз анча фаол бошлади. 4-дақиқадаёқ учрашувда ҳисоб очилди. Ўтган турда 5та гол уриб тўпурарлар рўйхатида карвонбоши бўлиб олган Зафар Полвонов жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Биринчи таймда рақиб дарвозасини ишғол этиш учун вазиятлар яна бир неча марта содир этилди. Аммо якуний зарба ноаниқ кўриниш олди. Темирйўлчилар биринчи тайм якунида ҳужумкорликни ошириб икки дақиқа ичида икки гол уришга муваффақ бўлди.
Иккинчи таймда ўйин суръати бироз пасайди. Хавфли вазиятлар етарлича содир этилган бўлсада, биринчи таймда ўрнатилган ҳисоб ўзгармай қолди.

Coca  Cola  Суперлига, 4-тур

“ЛОКОМОТИВ” – АГМК 2:1

Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 1819 томошабин.

Ҳакамлар: Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Абдурашид Ҳудойберганов.

Назоратчи: Ғайрат Каримов.

Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

Голлар: Зафар Полвонов, 4 (0:1). Темурхўжа Абдухолиқов, 43 (1:1). Ислом Тўхтахўжаев, 45+1 (2:1).

Локомотив”: 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Анзур Исмоилов, 8.Жамшид Искандеров, 10.Сардор Мирзаев, 11. Темурхўжа Абдухолиқов (9.Филипп Райевац, 88), 17.Ҳусниддин Ғофуров (77.Диёржон Туропов, 80), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Йован Жокич, 24.Даврон Хошимов, 33.Олег Зотеев, 71.Арслонмурод Аманов (14.Азизбек Амонов, 46).

АГМК: 45.Акбар Тўраев, 4.Миржамол Қосимов (15.Жасур Ҳакимов, 73), 5.Дилшод Жўраев, 9.Зафар Полвонов, 11. Зоҳир Пиримов, 17. Муроджон Тошматов (60.Комрон Саидазимов, 46), 19.Жасур Ҳасанов, 22. Миролюб Костич (33.Сардор Раҳмонов, 46), 23.Акмал Шораҳмедов, 31.Сайдулло Раҳматов, 44. Бобурбек Юлдошев. 

Огоҳлантириш: Бобурбек Юлдошев (27).