Coca Cola Суперлига

АГМКдан ишончли ғалаба!

Бугун Олмалиқ шаҳрида АГМК Суперлига 7-турдан ўрин олган учрашувини Термизнинг "Сурхон" жамоасига қарши ўтказди.
Кетма-кет мағлубиятлар исканжасида қолган жамоамиз учун бу турда ғалаба ўта зарур эди. Футболчилар руҳий босим остида қолган бўлсаларда, "Сурхон"га қарши баҳсни ижобий натижа билан якунлай олдилар. 
АГМК томонидан урилган икки гол Дилшод Жўраев ва Санъат Шихов номига ёзилди. Ҳар бир бўлимда биттадан гол ва жамоамиз турнир жадвалида 10-поғонага кўтарилди.

Coca Cola Суперлига, 7-тур

АГМК – “СУРХОН” 2:0

Олмалиқ. “ОКМК” стадиони. 2352 томошабин.

Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Ғайрат Жўраев.

Назоратчи: Ғайрат Каримов.

Комиссар: Саид Шохруҳ.

Голлар: Дилшод Жўраев, 41, Санъат Шихов, 88.

АГМК: 1. Низомиддин Зиёвутдинов, 5. Дилшод Жўраев, 9. Зафар Полвонов, 17. Муроджон Тошматов, 20. Мирғиёз Сулаймонов, 21. Ғулом-Ҳайдар Ғуломов (37. Шерзод Файзиев, 71), 22. Миролюб Костич, 31. Сайдулло Раҳматов, 33. Сардор Раҳмонов (8. Санъат Шихов, 63), 44. Бобурбек Юлдашов, 99. Шаҳзодбек Нурматов (60.Камрон Сайдазимов, 24).

Сурхон”: 22. Сардор Қобулжонов, 2. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 6. Раҳматулло Бердимуродов (5. Аюбхон Нўъмонов, 54), 10. Шавкат Саломов, 14. Аброрбек Исмоилов, 19. Владимир Бубанья, 20. Ҳусниддин Ғофуров, 21. Аъзамжон Алиев, 38. Аббосбек Махсталиев (7. Равшанбек Хурсанов, 75), 44. Дарко Станоевич, 91. Шерзод Ҳакимов (13. Абдул Азиз Юсупов, 55). 

Огоҳлантиришлар: Шаҳзодбек Нурматов (16), Муроджон Тошматов (19), Ғулом-Ҳайдар Ғуломов (25), Мирғиёс Сулаймонов (82) –  Шерзод Ҳакимов (55), Ҳусниддин Ғофуров (65).