Coca Cola Суперлига

Ўз майдонимизда яна очко йўқотдик

Бугун жамоамиз ўз майдонида Суперлига 2019 9-туридан ўрин олган учрашувда майдонга тушди.
Бу гал жамоамизга Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси рақиб вазифасини ўтади. Мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказа олмаётган АГМК бу турда ҳам мағлубият аламини тортишга мажбур бўлди. 
Ўйиннинг 4-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Шаҳбоз Жўрабеков ҳисобни очувчи гол муаллифи бўлди. Орадан кўп ўтмай, меҳмонлар ўз жарима майдонларида Санъат Шиховни қўполлик билан йиқитишди. Белгиланган пенальтини Дилшод Жўраев аниқ амалга ошира олмади. Лотореяда рақиб посбони ғолиб чиқди.
Иккинчи таймда жамоамиз ўйини кучайди аммо бу натижани ўз фойдамизга ўзгаритириш учун етарли бўлмади. Учрашувнинг 88-дақиқасида Кахи Махарадзе ўз жамоасининг иккинчи голи муаллифи бўлди.
10-турда АГМК Тошкентда "Пахтакор" жамоаси меҳмони бўлади. 9 тур якунига кўра жамоамиз 7 очко билан турнир жадвалининг 11-поғонасида турибди.

Coca Cola Суперлига, 9-тур

АГМК – “СЎҒДИЁНА” 0:2

Олмалиқ. “ОКМК” стадиони. 2596 томошабин.

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Александр Сидоров, Тимур Галеев, Фаррух Янсупов.

Назоратчи: Марат Исмоилов.

Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

Голлар: Шахбоз Жўрабеков,4, Кахи Махарадзе,88.

АГМК: 1.Низомиддин Зиёвутдинов, 5.Дилшод Жўраев, 8.Санъат Шихов (15.Жасурбек Ҳакимов, 64), 9.Зафар Полвонов, 19.Жасур Ҳасанов, 20.Мирғиёс Сулаймонов (17.Муроджон Тошматов, 71), 23. Акмал Шораҳмедов, 31.Сайдулло Раҳматов, 33. Сардор Раҳмонов, 44.Бобурбек Йўлдашов, 60.Камрон Сайдазимов (99.Шаҳзодбек Нурматов, 84).

Сўғдиёна”: 27.Милан Митрович, 3.Искандар Шойқулов, 4.Элёр Орифов, 5.Кахи Махарадзе, 7.Санжар Рашидов (14.Жамшид Болтабоев, 70), 9.Ойбек Нурматов (8.Сирож Мелиев, 50), 10.Шохруз Норхонов, 18. Шерзод Шакиров, 77.Даниел Насриддинов (21.Саҳоб Рашидов, 79), 91.Никола Милинкович, 97.Шахбоз Жўрабеков. 

Огоҳлантиришлар: Жасурбек Ҳакимов (88) – Ойбек Нурматов (41), Жамшид Болтабоев(84), Никола Милинкович (87).