Coca Cola Суперлига

Cафарда илк ғалаба!

АГМК 13-турдан ўрин олган учрашувини сафарда "Андижон" жамоасига қарши ўтказиб, меҳмонда илк ғалабасини тантана қилди.
Кетма-кет сафарда 5 учрашувда мағлубият аламини тортган жамоамиз, водий сафаридан муваффақият қозонган ҳолда қайтди. Қизиқарли кечган учрашувда Зафар Полвонов ва Шаҳзодбек Нурматов томонидан урилган икки голга мезбонлар вакили Рўзимбой Аҳмедов битта гол билан жавоб қайтарди.
Шу тариқа АГМК сафар учрашувларидаги мағлубиятли серияси барҳам топди.

Жамоа тарихига назар солсак, АГМК бунгача икки марта худди шу каби кетма-кет мағлубиятлар исканжасига 2008 ва 2016 йилларда тушиб қолган эди. Тақдирни қарангки, ҳар гал бу нохуш серияга жамоамиз айнан Андижонда барҳам берган. Бу гал ҳам мана шу антиқа анъана давом эттирилди.

Coca Cola Суперлига, 12-тур

“Андижон”– АГМК  1:2

Андижон. "Соғлом авлод" стадиони. 5256 томошабин.

Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Султонмурод Улфатов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Иброҳим Исмоилов.

Назоратчи: Сайфиддин Эрматов.

Комиссар: Александр Давиденко.

Голлар: Зафар Полвонов, 18 (0:1). Рўзимбой Аҳмедов, 32 (1:1). Шахзодбек Нурматов, 73 (1:2).

"Андижон": 77.Виталий Мирний, 4.Фарҳод Мараҳматов (17.Абдуллоҳ Олимов, 57), 7.Ойбек Қиличев, 10.Шаҳзод Убайдуллаев, 18.Дилшод Раҳматуллаев (8.Фарҳод Бекмуратов, 70), 21.Илдар Маматказин, 22.Рўзимбой Аҳмедов, 23.Абдураҳмон Абдулҳақов (24.Дониёр Исмоилов, 86), 34.Хушнудбек Авилов, 88.Аброр Ҳусинов, 89.Бобир Акбаров.

АГМК: 32.Суҳроб Султонов, 4.Миржамол Қосимов (99.Шаҳзодбек Нурматов, 73), 5.Дилшод Жўраев, 8.Санъат Шиҳов, 9.Зафар Полвонов, 17.Мурод Тошматов (10.Шоҳназар Норбеков, 46), 20.Мирғиёс Сулейманов (31.Сайдулло Раҳматов, 62), 23.Акмал Шораҳмедов, 30.Жасур Умаров, 33.Сардор Раҳмонов, 37.Шерзод Файзиев.

Огоҳлантиришлар: Шоҳназар Норбеков 66, Ойбек Қиличев 77, Аброр Ҳусинов 82, Шаҳзодбек Нурматов 88.