Coca Cola Суперлига

Дербида дуранг!

Биринчи давранинг сўнгги учрашувини АГМК ўз майдонида ўтказиб, қўшни Бекобод шаҳри жамоаси билан муроса кўчасини танлади.

"Металлург"га қарши учрашувлар доимо муросасиз ва голларга бой тарзда ўтган. Бу гал ҳам ўйин шиддатли ва хавфли вазиятларга бой тарзда ўтди. Биринчи таймнинг 25-дақиқасида меҳмонларнинг тажрибали футболчиси Сервер Жепаров ўйинда ҳисобни очди. Иккинчи таймда жамоамиз фаолликни оширди. Афсуски, бу гал жамоамиз фойдасига белгиланган пенальтидан футболчилар унумли фойдалана олишмади. Дилшод Жўраев амалга оширган пенальтидан сўнг, тўпни дарвозабон қайтаришга муваффақ бўлди. Бу кетма-кет АГМК томонидан ноаниқ амалга оширилган пенальти бўлиб тарихда қолди.
Пенальтидан кўп ўтмай, Сардор Раҳмонов мувозанатни тиклади. Аммо қолган дақиқаларда ҳар икки жамоада гол уриш имконияти кўплаб юзага келган бўлсада, ҳисоб 1:1дан бошқа ўзгармади.

Coca Cola Суперлига, 13-тур

АГМК - "Металлург" 1:1

Олмалиқ. "ОКМК". 2085 томошабин

Ҳакамлар: Элёр Турсунов, Дониёр Сайлавов, Ришад Нугманов, Абдурашид Худойберганов

Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев

Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Гол: Сервер Жепаров, 25 (0:1). Сардор Раҳмонов, 55 (1:1).

АГМК: 32.Суҳроб Султонов, 4.Миржамол Қосимов (Шаҳзодбек Нурматов, 74), 5.Дилшод Жўраев, 8.Санъат Шиҳов, 9.Зафар Полвонов, 10.Шоҳназар Норбеков (Сайдулло Раҳматов, 46), 20.Мирғиёс Сулайманов (Муроджон Тошматов, 28), 23.Акмал Шораҳмедов, 30.Жасур Умаров, 33.Сардор Раҳмонов, 37.Шерзод Файзиев.

"Металлург": 12.Александр Лобанов, 5.Аббос Отахонов, 8.Сервер Жепаров (Сергей Тумасян, 75), 11.Баҳром Абдураҳимов,17.Музаффар Музаффаров, 18.Шавкатжон Муллажонов (Андрей Шипилов, 82), 19.Дониёр Усмонов (Баҳодир Пардаев, 85), 21.Камолиддин Тожиев, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 28.Станислав Андреев, 55.Акбаржон Исматуллаев.

Огоҳлантиришлар: Йўқ – Аббос Отахонов (90+3).