Coca Cola Суперлига

Ҳикмат Эргашев: "Ҳалол ўйин нафақат футболчилар, балки бошқаларга ҳам тегишли"

“Ҳалол ўйин нафақат футболчиларга, балки бошқаларга ҳам тегишли. Ҳакамларнинг бугунги қарорини ўйиндан кейин кўриб чиқишади. Ҳақиқатдан  ҳам «Тошкент дербиси» яхши ўтди. "Металлург" ва АГМК ўртасидаги баҳс бу қадар кескин ва қизиқарли ўтганини эслай олмайман. Шунақа ўйинлардаги қарама-қаршилик, тўқнашувлар футболчилар ўсади ва ўшанда терма жамоага ўйинчиларни танлаш ҳам осон бўлади. Фақатгина ҳакамлар шундай кескин дербини бузиб қўйишгани яхши бўлмади. Кейинги учрашувларда яхши ўйин кўрсатиб, натижаларни яхшилашга ҳаракат қиламиз", - деди Ҳикмат Эргашев.