Уринбосарлар

БААда яна бир ғалаба

Бугун АГМК жамоамиз Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилаётган ўқув-йиғин машғулотлари доирасида навбатдаги назорат учрашувини ўтказди. 
БАА 1-дивизионида жорий мавсумда 3-поғонада бораётган Шаржа шаҳрининг "Ал-Ҳамрияҳ" жамоасига қарши баҳсда АГМК 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Кеча "Шаржа"га қарши асосий таркибда майдонга тушган футболчилар бу учрашувда иштирок этишмади. Биринчи тайм 2:1 ҳисобида жамоамиз ғалабаси билан якун топди. Иккинчи таймда томонлар яна биттадан гол уришди. АГМК голларига Бобурбек Йўлдошев, Марко Зочевич ва Шаҳбоз Умаровлар муаллифлик қилишди.