Ўринбосарлар

Матбуот анжуманига марҳамат

Бугун 10 февраль куни 01:45да “Истиқлол” жамоаси Истанбул-Тошкент йўналишида юртимизга етиб келди. 12 февраль куни Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионлар лигаси иккинчи саралаш босқичида учрашадиган АГМК ҳамда “Истиқлол” жамоаларининг ўйиндан аввалги машғулотлари ҳамда матбуот анжумани вақти аниқ бўлди. Демак, бугун ҳар икки жамоанининг машғулотлари Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуасида бўлиб ўтади. АГМК жамоаси ўз машғулотларини 11:00да бошлайди. Меҳмон жамоа машғулотлари эса 16:00да бошланади. Ҳар икки машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ.

Эртага ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ўтказилади. Матбуот анжумани Тошкент шаҳридаги “Lotte” меҳмонхонасининг “Регистон” залида ташкиллаштирилади. Матбуот анжуманига 11:30да “Истиқлол” бош мураббийи Ҳаким Фузайлов иштирок этса, соат 12:00дан бошлаб АГМК устози Миржалол Қосимов журналистлар саволларига жавоб қайтаради.

11 февраль кунги ўйинолди машғулотлари Тошкент шаҳридаги “ЖАР” стадионида бўлиб ўтади. 11:00да АГМК машғулотларини бошласа, соат 16:00да “Истиқлол” расмий машғулотни ўтказади. Машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ.