Ўринбосарлар

Ҳаким Фузайлов: "Захирамиз торлиги панд берди"

ОЧЛ-2019 саралаш босқичи доирасидаги АГМК - "Истиқлол" (4:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Ҳаким Фузайлов иштирок этди.

- АГМК жамоасини ғалаба билан табриклайман ва кейинги раундда уларга омад тилайман. Бизга жамоамизнинг захираси жуда торлиги панд берди. Ўйинга келадиган бўлсам, доимги қишки футбол гувоҳига айландик. Энди жамоани ОФК кубоги гуруҳ босқичига тайёрлаш лозим. Бунинг учун эса селекция ишларини янада жиддийроқ олиб бориш талаб этилади. Таркибни кучайтирмасак бўлмайди", - дея ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Ҳаким Фузайлов.