Ўринбосарлар

Pepsi Суперлига 2019га қуръа ташланди

Бугун Тошкентдаги "Миллий" стадионида 2019 йилги Ўзбекистон Pepsi Суперлигасига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Жорий йилги мавсумда элитада 14 жамоа иштирок этиши эълон қилинди. АГМК бу мавсумда суперлигада "Локомотив", "Пахтакор", "Навбаҳор", "Бунёдкор", "Металлург", "Бухоро", "Насаф", "Қизилқум", "Қўқон-1912", "Сўғдиёна", "Андижон", "Сурхон" ва "Динамо" жамоаларига қарши баҳс юритади.

Қуръа натижаларига кўра биринчи турни АГМК ўз майдонида Бухоронинг "Бухоро" жамоасига қарши ўтказади.

Тўлиқ тақвим тасдиқлангач, ҳукмингизга ҳавола этамиз.