Ўринбосарлар

Назорат ўйинида мағлубият

Бугун жамоамиз "Пахтакор" марказий стадионида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан назорат учрашуви ўтказди.

Биринчи турдан кейин ФИФА кунлари сабаб юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида жамоалар ўртоқлик назорат ўйинларини ўтказишмоқда. Жумладан бизнинг жамоа ҳам иккита назорат ўйини ўтказишни режалаштирган. 
Бугун илк назорат ўйини Ўзбекистон олимпия терма жамоасига қарши ўтказилди. АГМК асосий таркибида шуғулланаётган барча футболчи бугунги ўйинда иштирок этди. Биргина кичик жароҳат сабаб Марко Зочевич майдонга тушмади.
Биринчи таймда учрашувда ҳисоб очилмади. Иккинчи тайм аввалида таркиб тўлиқ алмаштирилди. 22-26 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши кутилаётган саралаш ўйинларига тайёргарлик кўраётган олимпиячилар иккинчи таймда ўйин суръатини оширишди. Бу эса уларга ўйинда 3:0 ҳисобида ғалаба келтирди. Дастлаб Азизбек Омонов ҳисобни очган бўлса, кейинги икки гол пенальтидан амалга оширилди. Ислом Қобилов ва Санжар Қодирқулов бу имкониятдан унумли фойланиб ҳисобни йириклаштирди. Дарвозамиз томон учинчи пенальти ҳам белгиланганди. Ислом Рашидхонов зарбасини Суҳробжон Султонов қайтаришга эришди.

Назорат учрашуви. 17 март
"Пахтакор" марказий стадиони.
Ўзбекистон ОТЖ - АГМК 3:0
Голлар: Азизбек Омонов, Ислом Қобилов пен., Санжар Қодирқулов пен.
Ўзбекистон ОТЖ: Умиджон Эргашев, Дилшод Саитов, Ислом Қобилов, Ҳусниддин Ғофуров, Илҳом Алижонов, Жасур Яхшибоев, Ойбек Рустамов, Остон Ўрунов, Нурулло Тўхтасинов, Ислом Кенжабоев, Миржаҳон Мираҳмадов.
Захирадан майдонга тушганлар: Абдулла Абдуллаев, Азизбек Омонов, Ойбек Бозоров, Машҳур Муҳаммаджонов, Санжар Қодирқулов, Аброр Исмоилов, Шерзод Насруллаев, Суҳроб Нуруллоев, Диан Талхатов, Ҳусниддин Алиқулов, Ислом Рашидхонов.
АГМК (1-тайм): Акбар Тўраев (Роман Абдулов, 30), Акмал Шораҳмедов, Сардор Раҳмонов, Бобурбек Йўлдошев, Дилшод Жўраев, Миролюб Костич, Муроджон Тошматов, Миржамол Қосимов, Зоҳир Пиримов, Жасур Ҳасанов, Жасурбек Ҳакимов.
АГМК (2-тайм): Роман Абдулов (Суҳробжон Султонов, 60), Мирғиёз Сулаймонов, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, Шерзод Файзиев, Сайдулло Раҳматов, Жасурбек Умаров, Санъат Шихов, Шоҳназар Норбеков, Шахбоз Умаров, Зафар Полвонов, Шаҳзодбек Нурматов.