Ўринбосарлар

"Металлург" билан назорат баҳси

Бугун жамоамиз "Бунёдкор" футбол академияси майдонида Бекободнинг "Металлург" жамоасига қарши навбатдаги назорат ўйинини ўтказди.
Дастлабки таймда ҳисоб очилмади. Иккинчи таймда рақиб жамоа икки марта яратилган вазиятлардан унумли фойдаланиб гол уришга эришди.
Мазкур баҳсда жароҳат сабаб Низомиддин Зиёвутдинов ва Шоҳназар Норбеков, терма жамоага чақирув олган Акбар Тўраев ва Акмал Шораҳмедов иштирок этмади.

Назорат учрашуви.
23 март. "Бунёдкор" футбол академияси майдони.
АГМК - "Металлург" 0:2
Голлар: Сервер Жепаров, Сергей Тумасян.